Мол-мулкини суғурталаш

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи тўлаган суғурта мукофотига асосан белгиланган суғурта пули доирасида суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисалари оқибатида суғурталанган мол-мулкга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

Суғурта ҳодисаси бўлиб суғурталанган мол-мулкни суғурта муддати мобайнида суғурта қалтисликлар юзага келиши натижасида шикастланиши ва (ёки) нобуд бўлиши ҳисобланади.

Суғурта объекти бўлиб суғурта қилдирувчининг суғурталанган мол-мулк асралиши билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.

СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА МУКОФОТИ

Суғурта пули ва суғурта мукофоти томонларнинг келишувига кўра белгиланади.

ПОЛИСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.

СУҒУРТА ТОВОНИНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТИ

Суғурта товони қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) суғурталанган мол-мулк тўлиқ нобуд бўлса, ушбу полисда белгиланган суғурта пули миқдорида;

б) суғурталанган мол-мулк шикастланса – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин суғурта пулидан ошмаган миқдорда.

Суғурта товони суғурта даъво ишини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар тақдим этилгандан сўнг ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тўлиқ имзолангандан сўнг 15 (ўн беш) кун ичида тўлаб берилади.