Тўлов картасини суғурталаш

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи тўлаган суғурта мукофотига асосан белгиланган суғурта пули доирасида суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисалари оқибатида тўлов картасига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

Суғурта ҳодисаси бўлиб суғурталанган мол-мулкни суғурта муддати мобайнида суғурта қалтисликлари юзага келиши натижасида шикастланиши ва (ёки) нобуд бўлиши ҳисобланади.

Суғурта қалтисликлари – тўлов картасининг йўқолиши,  механик ёки термик шикастланиши,  магнитсизланиши,  банкомат нотўғри ишлаганлигини сабабли картадан маҳрум бўлиш,  учинчи шахслар томонидан тўлов картаси бузилиши ёки ўзлаштирилиши.

СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА МУКОФОТИ

Суғурта пули 50 000 сўмни, суғурта мукофоти суғурта пулидан 0,5-1,0 фоиз миқдорида белгиланади.

ПОЛИСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.

СУҒУРТА ТОВОНИНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТИ

Суғурта товони қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) суғурталанган мол-мулк тўлиқ нобуд бўлса, ушбу полисда белгиланган суғурта пули миқдорида;

б) суғурталанган мол-мулк шикастланса – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин суғурта пулидан ошмаган миқдорда.

Суғурта товони суғурта даъво ишини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар тақдим этилгандан сўнг ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тўлиқ имзолангандан сўнг 15 (ўн беш) кун ичида тўлаб берилади.