Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш (географик ҳудудсиз)

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи тўлаган суғурта мукофотига асосан белгиланган суғурта пули доирасида суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисалари оқибатида бахтсиз ҳодиса натижасида соғлигига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

Суғурта ҳодисаси бўлиб суғурталанган мол-мулкни суғурта муддати мобайнида суғурта қалтисликлари юзага келиши натижасида шикастланиши ва (ёки) нобуд бўлиши ҳисобланади.

Суғурта қалтисликлари – Суғурталанган шахс травматик жароҳат олиши ва/ёки соғлиғига бошқа зарар етиши ва/ёик умумий меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотиши, Суғурталанган шахс I ва II гуруҳ ногирони бўлиши, Суғурталанган шахснинг вафот этиши.

СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА МУКОФОТИ

Суғурта пули ва мукофоти томонлар келишувига биноан белгиланади.

ПОЛИСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.

СУҒУРТА ТОВОНИНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТИ

Суғурталанган шахс травматик жароҳат олганда ва/ёки соғлиғига бошқа зарар етганда ва/ёки умумий меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганда:

– «Суғурта тўловлари жадвали» га мувофиқ аниқланади.

Суғурталанган шахс I ва II гуруҳ ногирони бўлганда:

– I гуруҳ ногиронлиги белгиланса, суғурта полисида мазкур суғурта қалтислиги бўйича белгиланган суғурта пули миқдорида ёки суғурта полисида белгиланмаган бўлса, умумий суғурта пулининг 50% миқдорида;

– II гуруҳ ногиронлиги белгиланса, суғурта полисида мазкур суғурта қалтислиги бўйича белгиланган суғурта пули миқдорида ёки суғурта полисида белгиланмаган бўлса, умумий суғурта пулининг 30% миқдорида;

Суғурталанган шахс вафот этганда:

Суғурта полисида мазкур қалтислик бўйича белгиланган суғурта пули миқдорида бўлади.

Агар суғурталанган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳамда суғурта шартномаси/полисида белгиланган географик ҳудудда суғурта ҳодисаси натижасида вафот этса, вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини транспортда (ер усти, темир йўл, ҳаво ва денгиз транспорти) ташишга тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасига етказиш билан боғлиқ ҳаражатларни тасдиқловчи хужжатлар тақдим қилинганда умумий суғурта пулининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида қопланади.

Суғурта товони суғурта даъво ишини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар тақдим этилгандан сўнг ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тўлиқ имзолангандан сўнг 15 (ўн беш) кун ичида тўлаб берилади.