Кредитни суғурталаш

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи тўлаган суғурта мукофотига асосан белгиланган суғурта пули доирасида суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисалари оқибатида Қарздорнинг бахтсиз ҳодиса натижасида қисман ёки тўлиқ меҳнатга лаёқатини йўқотган ёки вафот этган тақдирда Қарздор ва унинг оиласига олинган кредитни қайтариш мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

Суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида содир бўлган ҳақиқатдан содир бўлган воқеа бўлиб, унинг содир бўлиши билан Суғурталовчида суғурта қопламасини тўлаш мажбурияти юзага келади.

Суғурта қалтисликлари – Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги,  Узоқ муддат тўламаслик.

СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА МУКОФОТИ

Суғурта пули қарздорнинг олган кредитининг 125 %и миқдорида белгиланади. суғурта мукофоти суғурта пулидан 0,5-3,0 фоиз миқдорида белгиланади.

ПОЛИСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.

СУҒУРТА ТОВОНИНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТИ

Суғурта товони қуйидаги миқдорларда тўланади:

Қарздорнинг кредит шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлган вақтда қолган (юзага келган) асосий қарзи миқдорида, бундан ташқари қарз олувчи суғурта ҳодисалари натижасида вафот этган тақдирда қолган суғурта пули миқдорида.

Суғурта товони суғурта даъво ишини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар тақдим этилгандан сўнг ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тўлиқ имзолангандан сўнг 15 (ўн беш) кун ичида тўлаб берилади.