Гаровга қўйилаётган транспорт воситаларини комплекс суғурталаш

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи тўлаган суғурта мукофотига асосан белгиланган суғурта пули доирасида суғурта қилдирувчи ва/ёки транспорт воситаси эгасининг шартномада белгиланган суғурта ҳодисалари оқибатида автотранспорт воситасига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

Суғурта ҳодисаси бўлиб суғурта муддатида суғурта ҳудудида ТВ қуйидаги суғурта қалтисликлари натижасида йўқотилиши (нобуд бўлиши ёки ўзлаштирилиши) ёки шикастланиши ҳисобланади:

  • портлаш, йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, ТВ га зиён етказилиши, табий офатлар, жисмлар зарбаси, ўзлаштириш (талончилик, ўғирлик, босқинчилик, олиб қочиш).
  • суғурта муддатида суғурта ҳудудида ТВ дан фойдаланилаётганда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчи ва (ёки) ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ҳисобланади;
  • суғурта муддатида суғурта ҳудудида ТВ билан бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида ҳайдовчи ва (ёки) йўловчи ҳаёти ёки соғлиғига зарар етиши ҳисобланади.

Суғурта объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, ТВ нинг асралиши билан боғлиқ суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг мулкий манфаатлари ҳисобланади.

СУҒУРТА МУКОФОТИ

Автотранспорт воситасининг қийматидан ёки томонлар ўртасида келишилган суғурта пулидан  1,8 фоиздан 3,0 фоизгача миқдорида белгиланади.

ПОЛИСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

Суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.

СУҒУРТА ТОВОНИНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТИ

Суғурта товони қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) суғурталанган мол-мулк тўлиқ нобуд бўлса, ушбу полисда белгиланган суғурта пули миқдорида.

б) суғурталанган мол-мулк шикастланса – тиклаш харажатлари миқдорида, лекин суғурта пулидан ошмаган миқдорда.

в) учинчи шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлиги юзага келса – суд қарори билан белгиланган миқдорда.

г) учинчи шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлиги юзага келса – транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича олинган маблағларни чегириб қолган ҳолда кўрилган зарар миқдорида.

д) ҳайдовчи ва (ёки) йўловчи жароҳат олса – суғурталовчи томонидан тасдиқланган Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш қоидаларидаги «Суғурта воқеалари билан боғлиқ равишда тўланиши лозим бўлган суғурта пуллари миқдорлари жадвали» га мувофиқ суғурта пулига нисбатан фоизларда белгиланган миқдорда.

Суғурта товони суғурта даъво ишини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар тақдим этилгандан сўнг ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тўлиқ имзолангандан сўнг 15 (ўн беш) кун ичида тўлаб берилади.