Компания тариҳи

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “PSB Insurance” Суғурта Компанияси 2018 йилда ташкил топган бўлиб 2018 йил 28 ноябр куни 653371-сон билан рўйхатдан ўтказилган. Компаниянинг таъсисчиси 100 %лик улуш билан АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳисобланади. Компаниянинг устав капитали 30,0 млрд.сўмни ташкил этади. Бу эса Компанияга ўз суғурта хизматларини нафақат Республика ҳудудида балки ундан ташқарида ҳам кўрсатиш имконини беради.   

«PSB Insurance» МЧЖ Суғурта Компанияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2019 йил 05 августда берилган СФ 00248-сонли лицензияга мувофиқ олиб боради. Компания юртимиздаги юридик ва жисмоний шахсларга сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш орқали Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожига ўзининг салмоқли улуши билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

«PSB Insurance» МЧЖ Суғурта Компанияси универсал типдаги суғурта компанияси ҳисобланади, Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган лицензияга мувофиқ умумий суғурта соҳасидаги 17 та класс доирасида ихтиёрий суғуртани амалга ошириб келмоқда. Энг асосийси, Компаниянинг шакллантирилган устав капитали амалдаги қонунчилик нормаларига кўра қайта суғурталаш операцияларини ҳам амалга ошириш хуқуқини беради.

Суғурта шартномаларини расмийлаштириш жараёнида Суғурта Компаниямиз халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб барча учун манфаатли бўлган тариф ставкаларини қўллайди.

Суғурта Компаниямизда жамғариладиган резерв фонди ва ўз вақтида ҳамда тезкорлик билан амалга ошириладиган қайта суғурталаш жараёни ишончли молиявий барқарорликни ва суғурта объектларининг хавфсизлигини таъминлайди.

«PSB Insurance» МЧЖ Суғурта Компанияси, ўз мижозларига сифатли суғурта хизматларини кўрсатишга ва ўз мажбуриятларининг муддатида амалга оширилишига кафолат беради.

Суғурта Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган 14 та филиаллари орқали суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.